00:05 / 06.03.2021
4 084

Иккинчи жаҳон уруши бошланиши учун ким "пул тиккан". Махфий ҳужжатлар ошкор бўлди

Иккинчи жаҳон уруши бошланиши учун ким "пул тиккан". Махфий ҳужжатлар ошкор бўлди
Сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор Игор Панарин Россия ташқи разведка хизматининг яқиндаги топилмасига изоҳ берди. Ушбу материал 1940-йиллардаги воқеалар ҳақидаги ҳақиқатни фош этди.

Гап 1945 йилдаги шифр-телеграмма ҳақида бормоқда. У Лондондан Москвага юборилган. Хатда нацист Германияси Империя банки вице-президенти Эмиль Пульнинг катта партиядаги олтин қуймаларини етказиб бериш бўйича операцияси ҳақида хабар берилган.

Қимматбаҳо металл Брюссел яқинида жойлашган туз шахталарига олиб келиниши керак эди. Бундай улкан миқдордаги олтин қаердан олинган? Уни концлагер асирларидан тўплашган.

"Бу Пуль нафақат Рейхсбанк вице-президенти, балки бир вақтнинг ўзида Швейцариядаги халқаро ҳисоб-китоблар банки директорлар кенгаши аъзоси ҳам бўлган. Бу бугунги кундаги энг муҳим тузилмалардан бири - у ҳатто АҚШ федерал резерв хизматидан ҳам аълороқ", - деди эксперт.

Унинг айтишича, Швейцария тузилмаси "асосчилари" Европадаги йирик молия ташкилотлари бўлишган: фашист Германиясининг Империя банки, Англия банки.

Буларнинг барчасида АҚШ ҳам иштирок этган: муассислар америка хусусий банклари бўлган, улар орасида машҳур Морган банкирлар уйи ҳам бор эди. Унинг "гуллаб-яшнаш" даври Иккинчи жаҳон урушига тўғри келган, ўшанда молиявий операциялар ҳажми рекорд рақам - яримтриллион долларга етган.

"Бу Учинчи рейх олтин захираларининг бешдан тўрт қисмидир. Буларнинг барчаси шифр-телеграммда акс этган", - деб қўшимча қилди сиёсатшунос.

Аммо бу қандайдир сабаб билан жаҳон ОАВлари эътиборидан четда қолган. Шу билан бирга, Англия банки Гитлерни у ҳукумат тепасига келаётган вақтда қўллаб-қувватлагани маълум. Гап 1930-йиллар боши ҳақида бормоқда.

Айнан шу британ молиявий тузилмаси бўлғуси нацистлар етакчисининг сайлов кампаниясига фаол равишда пул тикиб келган.

Гитлерни қўллаб-қувватлаш ишларида америкаликлар ҳам иштирок этганлар - архив материалларига мурожаат қилинса, ўша, обрўли Морганлар оиласи, Буюк тушкунликни "юзага келтиришга" ва XX асрдаги кенг кўламли жаҳон инқирози бошланишига алоқадор.

Ушбу инқироз Федерал резерв хизматини янада ривожлантириш мақсадида "қўлбола" тарзда амалга оширилганлигини кўрсатувчи фактлар мавжуд, дейди сиёсатшунос.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Иккинчи жаҳон уруши бошланиши учун ким "пул тиккан". Махфий ҳужжатлар ошкор бўлди