12:30 / 07.03.2021
1 875

ЖССТ расмийси пандемия яна қанча вақт давом этишини айтди

ЖССТ расмийси пандемия яна қанча вақт давом этишини айтди
Бу йил коронавирус билан боғлиқ вазият ўтган йилга нисбатан кўпроқ назорат қилинади ва 2022 йилда пандемия тугайди.
Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бўлими бошлиғи Ханс Клюге Die Welt нашрига маълум қилган.

«Ўйлайманки, 2021 йил COVID-19 нинг яна бир йили бўлади. Аммо бу йил касаллик бошқарилади. Чунки биз касаллик тўғрисида кўп нарсаларни биламиз. Бизда воситалар, диагностика дастурлари, вакциналар мавжуд. Шунинг учун мен 2022 йил бошига келиб пандемия тугайди деган тахминдаман», - дейди у.

Клюгенинг фикрига кўра, касаллик бутунлай йўқ бўлиб кетмайди. Балки даврий касаллик бўлиб қолаверади. Уни даволаш воситалари ўйлаб топилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ расмийси пандемия яна қанча вақт давом этишини айтди