11:26 / 16.03.2021
2 029

Янги давр, янги мансаб — Илон Маск энди «техноқирол»

Янги давр, янги мансаб — Илон Маск энди «техноқирол»
Фото: EPA
«Tesla» электромобиллар ишлаб чиқарувчи компанияси расмий ҳужжатларида Илон Маскнинг лавозими бундан буён Technoking деб ёзилади. Таржимаси — «техноқирол» ёки «технологиялар қироли».

Ушбу маълумот душанба куни АҚШ қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар комиссияси сайтида пайдо бўлди.

«Tesla» молия директори Зак Киркхорнни эса бундан буён «тангалар устаси» (Master of Coin) деб аташади — Жорж Мартиннинг «Муз ва олов қўшиғи» туркум асарлари ва улар асосида суратга олинган «Тахтлар ўйини» сериалидаги тўқима мансабга монанд.

Маск ва Киркхорн компаниядаги лавозимларини сақлаб қолишган, раҳбариятда ўзгаришлар йўқ, шунчаки 2021 йилнинг 15 мартидан уларнинг мансаблари янгича номланиши расман кучга кирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги давр, янги мансаб — Илон Маск энди «техноқирол»