Фото: Twitter / @roscosmos
Россиянинг бортида 38 та космик қурилма бўлган «Союз-2.1а» ракетаси Бойқўнғир космодромидан муваффақиятли учирилди, деб ёзади «РБК» «Роскосмос» давлат корпорациясига таяниб.
«Бойқўнғир космодромидан дунёнинг 18 мамлакатига тегишли 38 та космик қурилма ортилган ‘Союз-2.1а’ ‘Фрегат’ тезлаштирувчи блоки билан старт олди», — дейилади хабарда. Кейинроқ «Союз»дан учта табақанинг барчаси муваффақиятли ажралиб чиққан.
Первое включение и выключение двигательной установки разгонного блока «Фрегат» прошло штатно.
— РОСКОСМОС (@roscosmos) March 22, 2021
А пока давайте посмотрим повтор этого красивого пуска @gk_launch ? pic.twitter.com/rL4JSEQ3to
Ракетанинг асосий юки — Жанубий Кореянинг CAS500-1 сунъий йўлдоши. Шунингдек, у Япониянинг «космик чиқинди»ни йўқ қилиш учун мўлжалланган ELSА-d қурилмасини ва GRUS сериясидаги Ерни масофадан туриб зондлаш сунъий йўлдошларини, Саудия Арабистонининг Ер тасвирларини олиш ва алоқани таъминлаш учун NAJM-1 қурилмасини, Берлин техника университети ва Россия Олий иқтисодиёт мактаби илмий-тадқиқот институти сунъий йўлдошларини орбитага олиб чиқади. Қурилмалар учта қуёш-синхрон орбиталарга чиқарилади.
Февраль бошида Россияда «Союз-2.1б» ташувчи ракета коинотга учирилган, у ҳарбий сунъий йўлдошни орбитага муваффақиятли олиб чиққан эди.
28 февраль куни эса Бойқўнғир космодромидан «Союз-2.1б» ташувчи ракетаси Арктика минтақасида иқлим ва атроф-муҳитни мониторинг қилиш учун мўлжалланган «Арктика-М» космик қурилмаси билан бирга учирилган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”