11:28 / 28.03.2021
2 408

АҚШда жуфтлик 50 йилдан сўнг никоҳ тўйи либосида такроран суратга тушди (фото)

АҚШда жуфтлик 50 йилдан сўнг никоҳ тўйи либосида такроран суратга тушди (фото)
Фото: Facebook / Two Hoyles
76 ёшли Келли ҳамда 70 ёшли Кэролайн никоҳ тўйи фотоссесиясини такрорлаб, олтин юбилейини нишонлади. Улар 50 йил олдин турмуш қурган АҚШнинг Аёва штатидаги Де-Мойн шаҳрига қайтиб борган. Уч фарзанднинг онаси ва тўрт набиранинг бувиси Кэролайн ўша муҳим кунда сақлаб қўйган либосини қайтадан кийган.

Аёлнинг айтишича, суратга олиш ишлари бир ярим соат давом этган. Шунингдек, ўтган вақт мобайнида черков ўзгармаган. Улар 50 йил аввал бир-бирига сўз берган жойдан ўтишга ҳам муваффақ бўлган.

Фото: Facebook / Two Hoyles
Жуфтлик эски фотосессиядаги барча саҳналарни такрорлади. Эндиликда ушбу эпизодлар жуда ҳам таъсирли кўринади. Сабаби бу суратлар ортида неча йиллар яширин?!

Келли, афсуски, 50 йил аввалги костюмини кия олмади, аммо унга ўхшашини сотиб олди. Куёв либоси ҳам келинники сингари эҳтиёткорлик билан тикилган бўлиб, у атиргул тақишни ҳам унутмаган.

Фото: Facebook / Two Hoyles

Кэролайн суратларга қараб шундай дейди: «Мен суратларни томоша қила туриб, бир қанча ажинларни кўрдим. Сураткашнинг фотоаппарати жуда яхши экан, чунки юзимдаги ҳар бир ажин кўриниб турибди».

Фото: Facebook / Two Hoyles
«Ёш танламас хоним», «Унинг кўзлари ҳанузгача чақнайди», «У янада бахтли кўринади», «Қандай ажойиб», дея изоҳ қолдирган Facebook фойдаланувчилари.

Фото: Facebook / Two Hoyles

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда жуфтлик 50 йилдан сўнг никоҳ тўйи либосида такроран суратга тушди (фото)