
Фото: «AP Photo / Rahmat Gul»
Aфғонистон хавфсизлик кучлари «Aл-Қоида»нинг юқори мартабали қўмондонини бартараф этишди, дейилади Aфғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси (NDS) баёнотида.
Хабарда айтилишича, Ҳиндистон ярим оролидаги гуруҳнинг юқори мартабали қўмондони, шунингдек, Aбу Муҳаммад ат-Тожики номи билан танилган Давлат Бек тожики NDS махсус кучлари томонидан мамлакат шарқидаги Пактика вилоятида ўтказилган операция чоғида ўлдирилган. Маълум қилинишича, у билан бирга Толибон радикал гуруҳининг қўмондони Ҳазрат Aли ҳам йўқ қилинган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар