10:00 / 07.04.2021
2 303

Таиландда кучукча иссиқдан қутулишнинг ноодатий усулини топди (видео)

Таиландда кучукча иссиқдан қутулишнинг ноодатий усулини топди  (видео)
Фото: Daily Mail
Таиланднинг Лампанг шаҳрида Сожу лақабли ретривер зотли кучук 40 даража иссиқдан музлаткич ичига беркиниб олиб, ўз хўжайинини ҳайрон қолдирди, деб хабар беради Esquire.

Уй ҳайвонининг эгалари Сожу унга эшикни очишларини сабр билан кутаётгани ва шундан сўнг музлаткич ичига кириб ётиб олганини видеога олган.

«Сожу доим иссиқни ёмон кўрган. Музлаткични очганимда совуқ ҳавони сезиб қолган эди. Шундан кейин олдимга келиб, ҳаво қаердан келаётганини текширди ва оёқларим орасидан ўтиб, музлаткич ичига кириб олди», — дейди итнинг эгаси Паня Банхонг.

Маълум қилинишича, Таиландда ҳозирда ҳаво ҳарорати жуда юқори ва метеорологларнинг прогнозига кўра, бу каби ҳарорат июнь бошига қадар давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиландда кучукча иссиқдан қутулишнинг ноодатий усулини топди (видео)