12:12 / 10.04.2021
1 363

Илон Маскнинг стартапи видеоўйин ўйнаётган маймун ролигини намойиш этди

Илон Маскнинг стартапи видеоўйин ўйнаётган маймун ролигини намойиш этди
Кадр: YouTube
Илон Маскнинг Neuralink компанияси миясига чип ўрнатилгани сабаб видеоўйинларни ўйнаш қобилиятига эга Пейжер лақабли тўққиз ёшли макаканинг ролиги билан бўлишди. Видео стартапнинг блогига жойлаштирилган.

Видеода маймун курсорни сариқ квадрат ортидан силжитиши керак бўлган ўйинни жойстик ёрдамида ўйнаётганини кўриш мумкин. Шундан сўнг маймундан жойстик олиб қўйилган ва MindPong ўйини ёқиб берилган. Унда маймун нейрон тармоқлар ёрдамида мияси орқали ўйин ичидаги ҳаракатларни бошқарган ва назорат қилганини кўриш мумкин.

Февраль ойида Маск Neuralink компанияси маймун бош чаноғига видеоўйинлар ўйнаш имконини берадиган имплант ўрнатишга муваффақ бўлгани маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 28 август куни ихтирочи-миллиардер Илон Маск миясига чип ўрнатилган чўчқани намойиш этганди. Таъкидланишича, Маскнинг Neuralink компанияси томонидан яратилган чип неврологик касалликларни даволаш имконини беради.

Маълумот учун, Neuralink компанияси ўзининг янги технологиясини 2019 йилда тақдим этган. «Тикув машинаси каби» махсус робот ипга ўхшаш электродларни инсон миясига чуқур жойлаштириб, уни бемор қулоғига қотирилган «қабул қилувчи капсула»га улайди. Аввалроқ Маск бу турдаги мукаммал технологияларни яратишга қанча вақт талаб этилиши борасидаги саволларга 5-10 йил, деб жавоб қайтарган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Илон Маскнинг стартапи видеоўйин ўйнаётган маймун ролигини намойиш этди