
Фото: Pixabay
АҚШнинг Шимолий Каролина штатида тоғда сайр қилиб юрган эркак 300 метр баландликдан йиқилиб тушди. Бахтли тасодиф туфайли америкалик омон қолган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Кўнгилсиз ҳодиса 4 апрель куни Блу-Риж бульвари яқинида содир бўлган. Полициянинг маълум қилишича, эркак Писга ўрмонидаги Шиферной қоясидаги жарлик тепасидан йиқилиб тушган.
Қутқарувчилар воқеа жойида олти соат давомида иш олиб борган. Унчалик оғир бўлмаган жароҳатларни олган жабрланувчи тез орада оёққа туриб, уйига йўл олган.
«Бизнинг баҳолашимизда, у думалаб, деярли 1000 фут, яъни 304 метр баландликдан йиқилган», — дейди Трансильвания қутқарув хизматидагилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар