08:00 / 14.04.2021
2 196

Коронавирусдан ҳимоя қилувчи дори воситаси клиник синовлардан муваффақиятли ўтди

Коронавирусдан ҳимоя қилувчи дори воситаси клиник синовлардан муваффақиятли ўтди
АҚШнинг Regeneron Pharmaceuticals компанияси томонидан тақдим этилган COVID-19 аломатларини сезиларли даражада камайтирувчи дори воситаси клиник синовларнинг учинчи босқичидан муваффақиятли ўтди. Компаниянинг маълум қилишича, Regeneron Pharmaceuticals томонидан тақдим этилган REGEN-COV препаратининг синов натижалари ҳали илмий журналда чоп этилгани йўқ.

Ушбу препарат тери остига юбориладиган икки турдаги моноклонал антитаналардан иборат. У коронавирус билан касалланганлар билан бир хонадонда истиқомат қилувчи кишиларда COVID-19 симптомларининг ривожланиш хавфини аввал тақдим этилган «Platsebo» препаратига нисбатан 81 фоизга камайтирган.

Компания «АҚШ аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти» билан ҳамкорликда синов ўтказди. Тадқиқотда тахминан 1500 киши иштирок этган. Regeneron Pharmaceuticals компанияси АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика бўлимига (FDA) ушбу дорини SARS-COV-2га чалинган беморлар билан алоқада бўлган ва вирусга қарши эмланмаган кишиларда профилактика нуқтаи назаридан қўллашни тасдиқлатиш учун ариза ёзмоқчилигини маълум қилди.

2020 йил ноябрь ойида FDA шифохоналари COVID-19 нинг енгил ва ўртача даражасини бошдан кечираётган катта ёшли беморларни даволаш учун ушбу доридан фойдаланишни фавқулодда тасдиқлаган эди.

2020 йил октябрда АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Дональд Трампни коронавирусдан даволашда қўлланилгандан сўнг мазкур препарат оммалашиб кетганди. Трамп ҳарбий госпиталда уч кун даволаниб, тезда тузалиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусдан ҳимоя қилувчи дори воситаси клиник синовлардан муваффақиятли ўтди