Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида меҳнат фаолияти ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ "Дунё" ахборот агентлиги.
Ҳужжат 2019 йил 15 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланди. Қозоғистон уни бир йилдан сўнг, Ўзбекистон - 2021 йил март ойида ратификация қилди.
Битим қўшни икки давлат ўртасида ноқонуний меҳнат фаолиятини олдини олиш, мигрантлар учун меҳнат фаолияти тартиби ва уларга маош тўлашни тартибга солишни назарда тутади.
Битим асосида меҳнат мигрантларига жароҳат, касаллик ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши вақтида соғлиққа етказилган зарар туфайли ходимга компенсация, бепул кафолатланган тиббий ёрдам тақдим этилади.
Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари педагогик, тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланганда, улар қабул қилувчи давлат қонунчилигида белгиланган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибидан ўтадилар. Битимда пенсия ва ижтимоий таъминот ҳам кўзда тутилган.
Расмий маълумотларига кўра, 1,6 миллиондан ортиқ одам (иқтисодий фаол аҳолининг 20 фоизга яқини) Ўзбекистондан ташқарида ишлайди, Россияда 1,1 миллион, Қозоғистонда - 200 мингдан ортиқ фуқаро. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади