date
views 2 224

Ўлчами бутун бошли уйга тенг буюмларни ташиётган Ford пикапи

Ўлчами бутун бошли уйга тенг буюмларни ташиётган Ford пикапи
Кадр: YouTube
TikTok ижтимоий тармоғида Lapipadelapaz ники остида эълон қилинган видео вирус каби тарқалди. Роликда Мексика йўлларининг бири бўйлаб бутун бошли уй ичидаги буюмлар юкланган Ford маркасидаги пикапни кўриш мумкин, деб ёзади CARakoom.

«Афтидан, у кўчиш учун кўп вақт сарфлашни истамасдан, барчасини бир уринишда ташишга қарор қилган кўринади», — дейилади хабарда.

Кадрлардан кўриш мумкинки, оқ Ford ўлчами бўйича ўзидан бир неча бор катта юкни ташишга қодир. Буюмлар уюми орасида шкафлар, стуллар, диван, стол ва ногиронлар аравачасини кўриш мумкин. Юкнинг оғирлиги сабаб пикапнинг остки қисми ва ер юзаси орасидаги масофа сезиларли даражада қисқарган — пикапнинг юк кўтариш ҳажми ортилган юкникидан кам эканлигини аниқ.

Юқоридаги юкларнинг барчаси пикапга сиғиши учун қўшимча тахталар ёрдамида уни сунъий узайтиришга тўғри келган. Ҳаракат вақтида буюмлар тушиб кетмаслиги учун эса қалин трослар билан маҳкамланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўлчами бутун бошли уйга тенг буюмларни ташиётган Ford пикапи