11:00 / 25.04.2021
2 563

Байден арманлар геноциди тўғрисида баёнот берди


Фото: EPA-EFE/ANNA MONEYMAKER/POOL
АҚШ президенти Жо Байден XX аср бошларида Усмонийлар империясида содир бўлган воқеаларни «арманлар геноциди» деб атади. Байдендан аввалги АҚШ раҳбарлари бу терминни ишлатишдан қочишганди.

«Ҳар йили шу кунда биз Усмонийлар империяси даврида арманлар геноциди оқибатида ҳалок бўлган барчани хотирлаймиз ва бундай ёвуз ишлар такрорланишининг олдини олиш мажбуриятини оламиз», – дейилади АҚШ президентининг ушбу воқеа қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан тарқатилган баёнотида.

Ўз навбатида, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли Анқара Байденнинг бу баёнотини тўлалигича инкор этишини маълум қилди.
«Сўзлар тарихни ўзгартира ёки қайта ёза олмайди. Бизнинг ўтмишимиз тўғрисида кимлардандир ўрганадиган нарсамиз йўқ. Сиёсий оппортунизм – тинчлик ва адолатга энг катта хиёнат. Биз мутлақ популизмга асосланган бу баёнотни бутунлай инкор қиламиз», – деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Арманлар ҳар йили 24 апрелни геноцид қурбонларини хотирлаш куни сифатида нишонлайди. Арманистонда бу кун дам олиш куни ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден арманлар геноциди тўғрисида баёнот берди