2 482
Илон Маск карбонат ангидридни ёқилғига айлантириш ихтироси учун 100 млн доллар мукофот ваъда қилди
Фото: EPA
Tesla бош директори Илон Маск карбонат ангидридни тежамкор равишда ёқилғига айлантириш йўлини топадиган ихтирочига 100 миллион доллар ваъда қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Маскнинг сўзларига кўра, вақт ўтиши билан соврин миқдори ошиши мумкин. У атмосферадан углерод ажратиб олиш технологияси ҳаводан ифлослантирувчи заҳарли газлар ажралиб чиқиш даражасини 2050 йилга қадар нолга етказишда жуда муҳим бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Конкурс 2025 йил Халқаро ер кунига қадар тўрт йил давом этади.
Январь ойида Илон Маск Марсда колония ташкил қилиш йўлида ўзининг барча давлатини сотиб юборишга тайёрлигини маълум қилганди. Бизнесменнинг айтишича, унинг Марсда шаҳар қуриш режаси анча катта маблағни талаб этади. Унинг сўзларига кўра, бу уни ўз бойлиги билан хайрлашишга ундовчи сабаблардан биридир. Яна бир сабаб сифатида Маск Марсда колония ташкил қилиш борасида қанчалик қатъий қарорга эга эканлигини бутун дунёга намойиш қилиш истагидалигини кўрсатди.
Шунингдек, Илон Маск Марсда мустақил фаолият юритадиган манзил қуришга 20 йил кетишини тахмин қилган эди. Унинг сўзларига кўра, бундай манзил қуриш учун 1000 га яқин Starship кемаси ва камида 3 миллион тонна ресурс ва жиҳозлар керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Forbes’нинг 2021 йил бўйича энг бой одамлари анъанавий рейтингида Илон Маск 151 миллиард долларлик бойлиги билан иккинчи ўриндан жой олди. Бир йил олдин у энг бой ишбилармонлар рўйхатида атиги 31-ўринда турган ва рейтингни тузувчилар унинг бойлигини 24,6 миллиард долларга баҳолаган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди