Афғонистонда миналаштирилган автомобилнинг портлаши оқибатида 30га яқин одам ҳалок бўлди, камида 60 киши яраланди. Бу ҳақда Pajhwok нашри хабар берди.
Портлаш Лоҳар вилоятининг маъмурий маркази Пули-Аламда юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, автомобил ўнлаб ёшлар тўпланган бино ёнида портлатилган. Улар бу ерга Лоҳар университетига кириш имтиҳонларини топшириш учун йиғилишган бўлган.
TOLONews телеканалининг хабар беришича, бинога жиддий шикаст етган. Маълумотларга кўра, вайроналар остида ўнлаб одамлар бўлиши мумкин.
Афғонистонда ҳаракат қилувчи бирорта террорчи гуруҳ ҳозирча ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Ҳужум АҚШ ва НАТО Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлаган вақтда содир этилди. Қўшинлар олиб чиқилишини 11 сентябргача якунлаш режалаштирилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади