13:34 / 03.05.2021
2 099

Қозоғистонда аттракциондаги носозлик туфайли 8 нафар бола жабрланди (видео)


Фото: Tengrinews
Қозоғистоннинг Уральск шаҳрида жойлашган маданият ва истироҳат боғидаги аттракционда саккиз нафар бола жароҳатланди, деб ёзмоқда Tengrinews.

Аттракционнинг кескин тўхташи натижасида беш ёшдан ўн ёшгача бўлган саккиз нафар бола йиқилиб тушди. Ижтимоий тармоқларда ҳодисанинг видеоси кенг тарқалмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ишлаётган пайтида карусель кескин тўхтаган. Ускуна айланмай қолган ва болалар аттракциондан ерга йиқилган.

«Барчаси кўз олдимда содир бўлди. Бу қўрқинчли фильмдан бир саҳна эди. Бечора болалар. Дарҳол етиб келиб арғимчоқни тута бошлаган йигитларга катта раҳмат», — деди Уральск фуқароларидан бири.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг матбуот хизмати тез тиббий ёрдам бўлимига истироҳат боғидаги ҳодиса тўғрисида соат 19:36 да қўнғироқ келиб тушганини маълум қилди. Жароҳатланганлар вилоят болалар шифохонасига етказилди.

Кейинроқ Уральск полиция департаменти ушбу ҳодиса бўйича Жиноят кодексининг 306-модда 2-қисми билан («Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш ёки сотиш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш») судгача бўлган тергов-суриштирув ишлари бошлангани ҳақида хабар берди.

Маълумот учун, икки йил олдин Уральск истироҳат боғидаги «Чархпалак» аттракциони тўхтаб қолган эди. Аттракционда қолиб кетган одамларни қутқарувчилар ёрдамида кўп метрли баландликдан олиб тушишга тўғри келган. Ҳодисадан кейин аттракцион демонтаж қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда аттракциондаги носозлик туфайли 8 нафар бола жабрланди (видео)