21:23 / 13.05.2021
2 977

Қора замбуруғ: Ҳиндистондаги коронавируснинг янги асоратлари ҳақида нима биламиз?


Фото: CNN
Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганлар сони кундан кунга кўпаймоқда. 10 май кунидаги маълумотларга қараганда, касалланганлар 366161 нафар, вафот этганлар сони эса 3754 кишини ташкил қилган. Мамлакатда яна бир хавфли касаллик «қора замбуруғ» ёки мукормикоз деб аталадиган касаллик пайдо бўлган.

Биргина Махараштра штатида 200 га яқин бемор коронавирусдан тузалиб, мукормикоз билан касалланган, улардан 8 нафари вафот этган. Мазкур кам учрайдиган замбуруғли инфекция асосан саломатлигида муаммо бўлган, иммунодепрессант қабул қиладиган беморларга зарар етказади.

Мукормикоз
Мукормикоз шундай замбуруғки, ҳаводан нафас олгандан кейин бурун ва ўпкаларга кириб ривожланади. Шунингдек, кесилган тери, куйиш ва бошқа жароҳатлар орқали ҳам организмга тушиши мумкин. Аммо у билан зарарланиш ҳолатлари камдан кам — йирик шаҳарларда бир йилда 10-15 та касалланиш ҳолати кузатилади.

Нима учун Ҳиндистон аҳолиси мукормикоз билан касалланмоқда?
Мукормикоз ва коронавирус ўртасида боғлиқлик бўлиши мумкин. Иммунитети сусайган, шунингдек, жиддий касалликлар — COVID-19 ёки гриппнинг оғир тури билан касалланган беморлар мукормикоз билан зарарланиши хавфи юқори бўлган кишилар ҳисобланади. Бундай беморлар аксарият ҳолларда иммунитетни сусайтириши мумкин бўлган стероидлар билан даволанади. Ҳиндистондаги санитария қоидаларига риоя қилинмаслиги эса бактерия ва замбуруғларнинг кўпайишига сабаб бўлади.

Симптомлари
Бурун бўшлиғи ва мия зарарланганда қуйидаги симптомлар кузатилиши мумкин:
  • юздаги бир томонлама шишиш;
  • бош оғриғи;
  • бурун битиши;
  • қаншар ва оғизнинг юқори қисмининг қорайиши;
  • тана ҳароратининг кўтарилиши.
Ўпка зарарланганда кузатиладиган симптомлар:
  • тана ҳароратининг кўтарилиши;
  • йўтал;
  • кўкрак соҳасида оғриқ;
  • нафас қисиши;
  • тери зарарланганда кузатиладиган симптомлар:
  • терининг қавариши;
  • зарарланган соҳанинг қорайиши;
  • оғриқ;
  • ҳаддан ортиқ қизариш;
  • яра атрофининг шиши.
Мукормикоз шифокор кўрсатмасига биноан замбуруғга қарши препаратлар билан даволанади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қора замбуруғ: Ҳиндистондаги коронавируснинг янги асоратлари ҳақида нима биламиз?