1 689
Pfizer ва AstraZeneca вакциналари коронавируснинг «ҳиндча» штаммига қарши самарали бўлиб чиқди

Фото: «РИА Новости»
Англия Жамоатчилик соғлиғини сақлаш хизмати экспертлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар гувоҳлик беришича, Американинг Pfizer/BioNTech ҳамда Британиянинг AstraZeneca вакциналари COVID-19’нинг «ҳиндча» штаммига қарши етарлича самаралидир, деб ёзади «Интерфакс».
Хизмат томонидан эълон қилинган тадқиқот натижалари кўрсатишича, иккита доза билан эмлангандан кейин икки ҳафта ўтиб, Pfizer’нинг «ҳиндча» штаммга қарши самарадорлиги 88 фоизга, AstraZeneca’ники эса 60 фоизга етади.
«Мен шу нарсага тобора ишончим комил бўлиб бормоқдаки, биз ‘йўл харитасиъни амалга ошириш йўлида турибмиз, чунки бу маълумотлар вакцина иккита дозадан кейин (‘ҳиндча’ вариантга қарши) самарали ишлашини кўрсатди», — деди шу муносабат билан Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳэнкок.
Унинг фикрича, бу новаторлик маълумотлари бўлиб, у келаси ойда ҳукумат белгиланган «йўл харитаси»га мувофиқ кўпроқ COVID-чекловларни бекор қила олишига умид қилмоқда. Ҳукумат режаларига кўра, коронавирус бўйича чекловларнинг қолганларини бекор қилиш 21 июндан бошланиши керак.
Март охирида Ҳиндистонда коронавируснинг қўш мутацияли янги тури аниқланди, у Б.1.617 сифатида ҳам таниқли. Бу вариант 2020 йил бошида Хитойнинг Ухань провинциясида биринчи марта аниқланган «оддий» SARS-CoV-2 коронавирусидан кўра юқумлироқдир. Ундан аввал коронавируснинг «британча» ва «бразилияча» вариантлари ҳақида ҳам маълум бўлган, улар ҳам юқумлилик бўйича «уханча» коронавирусдан фарқ қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар