Британияда итлар коронавирусни бир неча сонияда аниқлашга ўргатилди

Британияда итлар коронавирусни бир неча сонияда аниқлашга ўргатилди
Мутахассислар Medical Detection Dogs хайрия ташкилотининг 6та итида тадқиқот ўтказишган. Улар бу мақсадда коронавирусга чалинган одамларнинг кийими ва ҳимоя ниқоблари намуналарини тўплашган.

Сўнгра итлар ушбу намуналар бўйича коронавируснинг кимёвий бирикмасини аниқлашга ўргатилган. Тадқиқот натижаларига кўра, итлар коронавирусни 82–94 фоиз аниқлик билан топишга муваффақ бўлган.
Британияда итлар коронавирусни бир неча сонияда аниқлашга ўргатилди
Эътиборлиси, улар коронавирусни аниқлаш тезлиги бўйича ПЦР-тестларни ортда қолдирган. Таъкидланишича, итлар иккитадан бўлиб ишлаб, ярим соат ичида 300 кишини текшира олади. Бу эса ўртача ҳисобда бир авиарейсдаги йўловчилар сонига тенг. Шу сабабли бу амалиётни аэропортларда қўллаш режалаштирилмоқда.

«Гап шундаки, итлар коронавирусни тестлардан кўра анча тезроқ аниқлай олади», деб айтган тадқиқот муаллифларидан бири Жеймс Логан.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар