12:00 / 29.05.2021
2 098

Қаҳва тўрт йил ичида максимал даражада қимматлашди


Фото: «ТАСС»
Бразилиядан етказиб бериш ҳажмининг қисқаргани ва Колумбиядаги логистика муаммолари сабабли арабика навли қаҳванинг нархи тўрт йил ичида максимал даражада ошди. Бу ҳақда Trading Economics маълумотларига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Американинг ICE биржасида июль шартномасининг қиймати 2016 йил охиридан буён қаҳванинг бир фунти учун максимал 1,572 долларгача кўтарилди ва шундан кейин 1,55 долларгача тушди.

Йирик арабика навини ишлаб чиқарувчи мамлакатларда кузатилган қурғоқчилик ушбу мавсум учун ҳосил прогнозларининг пасайишига, шунингдек, 2022 йилги ҳосилларнинг хавф остида қолишига олиб келди. Шу билан бирга, арабиканинг иккинчи энг йирик экспортчиси бўлган Колумбияда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари фонида йўлларнинг ёпиб қўйилиши сабабли қаҳва экспорти қийинлашди.

Шунингдек, Хитойда талабнинг ўсиши сабабли кейинги йилда сутнинг нархи рекорд даражада қимматлашиши мумкин, деб ёзмоқда Financial Times. Янги Зеландиянинг сут ишлаб чиқарувчи Fonterra компанияси прогнозларига кўра, 1 июндан бошлаб 12 ой давомида бир килограмм қуритилган сут нархи 7,25-8,75 Янги Зеландия долларини (5,26-6,35 доллар) ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қаҳва тўрт йил ичида максимал даражада қимматлашди