21:16 / 05.06.2021
3 453

Путин: «Меркелни соғинаман»

Путин: «Меркелни соғинаман»

Фото: «Kremlin.ru»

Германия канцлери Ангела Меркел тез орада лавозимидан кетишига Россия президенти Владимир Путин ўз муносабатини билдирди.

Путин ўзи ва Меркел ўртасида яхши ишбилармонлик муносабатлари ўрнатилганини айтаркан, ҳамкасбини соғинишини алоҳида таъкидлади.


«Албатта. Унинг ўрнига ким келишини билмайман. Ангела билан ўртамизда чин ишбилармонлик муносабатлари ўрнатилганди, мен буни жуда қадрлайман», — деди рус президенти Петербург ҳалқаро иқтисодий форумида.


Путин Меркелнинг ўз позициясини ҳимоя қилиш қобилияти, тўғрилиги, ишончлилиги каби хислатларини ёдга олди.


Эслатиб ўтамиз, Германия канцлери Ангела Меркел 2005 йил ноябридан бери шу лавозимда фаолият юритиб келади. Бундестагга навбатдаги сайловлардан сўнг (2021 йил, сентябр) у катта сиёсат билан хайрлашишини маълум қилган.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Дунё » Путин: «Меркелни соғинаман»