14:30 / 12.06.2021
2 852

БАА ўзбекистонлик аёлларни уй хизматчиси, энага ва ошпаз сифатида ишга олмоқчи


Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 14—18 июнь кунлари БААнинг TadBeer – Alreaya Typing Servic компанияси вакиллари уй хизматчиси, энага ва ошпазлик соҳаларида ишламоқчи бўлган номзодлар билан суҳбат ўтказишини маълум қилди.

Танлов асосида суҳбатдан ўтмоқчи бўлган аёллар 25-48 ёш оралиғида бўлиши, уйни тоза тутиш, уй тозалаш жиҳозлари билан ишлай олиш, болалар ва ёши катта инсонлар билан киришимли бўлиши, араб ва инглиз тилларини билиши (мажбурий эмас) талаб этилади.

Қайд этилишича, барча харажатлар, хусусан, авиачипта, турар жой, уч маҳал овқатланиш, транспорт харажатлари иш берувчи томонидан қопланади. Ойлик маош эса 400 долларини ташкил этади. Танлов Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вилоятлардаги филиалларида ўтказилади.

Номзодлар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БАА ўзбекистонлик аёлларни уй хизматчиси, энага ва ошпаз сифатида ишга олмоқчи