16:30 / 13.06.2021
1 792

Путин Россия-АҚШ саммити мақсадини маълум қилди


Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Жо Байден билан учрашувдан олдин улар шахсий алоқаларни қайта тиклашлари, тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйишлари зарурлигини маълум қилди.

Гаплашадиган нарсалар бор. Шундай умумий мавзулар бор. Биз бу учрашувдан кейин барча соҳалар бўйича иш механизмини яратсак, ўйлашимча, бу яхши бўлган бўларди, учрашув бекорга бўлмади деб айтиш мумкин бўларди”, - деди Путин “Смотрим” платформасида кўрсатилган интервьюда.

Путин Оқ уй ҳам буни айтаётганини эслатди: ҳар иккила томонни қизиқтирган бир қанча масалалар бор – стратегик барқарорлик, минтақавий можаролар, жумладан, Ливия ва Суриядаги. Шунингдек, Путин киберхавфсизликни тилга олди ва уни энг муҳимларидан бири эканини урғулади.

Россия раҳбари олий даражадаги учрашувлардан олдин унинг иштирокчилари иш учун қулай муҳим яратиш учун негатив гап-сўзларни камайтиришга ҳаракат қилишларини таъкидлади.

Путин ва Байден биринчи марта Россия ва АҚШ президентлари сифатида 16 июнь куни Женевада учрашишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Россия-АҚШ саммити мақсадини маълум қилди