10:50 / 14.06.2021
2 174

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Isuzu автобуслари Бишкек кўчаларида қатнай бошлади


Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автобусларининг биринчи партияси Қирғизистон пойтахтига етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Халқ сўзи online».

Бишкек шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бактибек Кудайбергенов Қирғизистоннинг «Кабар» давлат ахборот агентлигига Ўзбекистондан шу кунлари жами 50 та автобус олиб келиниши кутилаётганини маълум қилган.

«Ҳозир Ўзбекистон ишлаб чиқарилган Isuzu русумидаги 21 та автобус олиб келинди. Қолган 29 та автобус бир ҳафта давомида келтирилади. Бу автобуслар пойтахт тадбиркорлари томонидан олиб келинмоқда. Лойиҳа Қирғизистон инвестиция вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилганини таъкидлашни истардим», —  деган у ва бу автобуслар жуда қулай ҳамда замонавий эканини билдирган.

«Автобуслар пойтахт марказига хизмат кўрсатадиган йўналишларга қўйилиши режалаштирилган. Шу тариқа шаҳарнинг марказий кўчаларидаги қатновларда енгиллик яратилади», — деган Бишкек ҳокими вазифасини бажарувчи.

Бишкек ҳокимлиги сайтида қайд этилишича, Ўзбекистондан Бишкекка 350 та Isuzu автобуси олиб келинади. Бу ҳақда 11 май куни Бишкек ҳокимлиги ва етказиб берувчи компания — «Эко-пассажирские перевозки» ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Isuzu автобуслари Бишкек кўчаларида қатнай бошлади