«Miss Universe — 2026» ғолибаси аниқланди: илк бор она тожни қўлга киритди (видео)

Маданият1 дақиқа ўқиш7
«Miss Universe — 2026» ғолибаси аниқланди: илк бор она тожни қўлга киритди (видео)

«Miss Universe — 2026» халқаро гўзаллик танловининг 75-мавсуми 24 ноябрь куни Пуэрто-Риконинг Сан-Хуан шаҳрида бўлиб ўтди. Унда дунёнинг турли мамлакат ва ҳудудларидан 116 нафар иштирокчи бош соврин учун курашди. Якуний натижаларга кўра, мезбон ҳудуд вакиласи, 27 ёшли Женнифер Баррето танлов ғолибасига айланди. Бу ҳақда "Business Insider" хабар берди.

Баррето тожни «Miss Universe — 2025» ғолибаси, мексикалик Фатима Бошдан қабул қилиб олди. Бу ғалаба Пуэрто-Рико учун ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлди. Мамлакат вакиласи 2006 йилдан бери илк бор халқаро танлов тожини қўлга киритди. Шунингдек, Женнифер Баррето ўз мамлакатида ўтказилган «Miss Universe» танловида ғолиб бўлган иккинчи иштирокчи сифатида қайд этилди.

Toj kiygan va tropik libosdagi Miss Koinot tanlovi g'olibi.

Женнифер Баррето ким?

Женнифер Баррето 27 ёшда. У психология йўналиши бўйича бакалавр, шунингдек, психология ва ижтимоий иш йўналишларида магистрлик даражаларига эга. Унинг таълими травма билан ишлаш, болаларни ҳимоя қилиш, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ва жамоалар хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишларни ҳам қамраб олади.

Баррето 2021 йилдан АҚШ армияси тизимида фаолият юритган. У Техасдаги Форт-Кавасос ҳарбий базасида Family Advocacy Program дастури доирасида оилавий зўравонлик ва болаларга нисбатан шафқатсиз муносабатдан жабрланганларга ёрдам кўрсатган. Шунингдек, ҳарбий оилалар билан ишлаш, инқирозли вазиятларнинг олдини олиш ва мутахассисларни тайёрлаш билан шуғулланган.

Янги «Miss Universe»нинг ғалабаси яна бир жиҳати билан эътиборга молик. Женнифер Баррето турмуш қурган ва фарзандли. У «Miss Universe» тарихида она бўлган илк ғолиба сифатида қайд этилди. Танлов қоидаларидаги ўзгаришлар турмуш қурган ва фарзандли аёлларга ҳам иштирок этиш имконини берган.

Маълумот учун, Пуэрто-Рико «Miss Universe» тарихида олтинчи бор ғолибликни қўлга киритди. Аввалроқ мамлакат вакилалари 1970, 1985, 1993, 2001 ва 2006 йилларда ушбу нуфузли танловда ғолиб бўлган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Ўзбекистонлик икки жаҳон чемпиони муносиб тақдирланди: бирига уй, иккинчисига 200 миллион сўм берилди
  2. Дунё
    Россияда 5 минг рубллик сохта купюралар хавотир уйғотмоқда: уларда заҳарли моддалар аниқланган
  3. Дунё
    Трамп “Озодлик куни” сабабли икки куркани афв этди: улар байрам дастурхонига тортилмайди
  4. Дунё
    Таиландда филни чўмилтириш пайтида ходим унинг ичидаги чиқиндиларни қўли билан олиб ташлади (видео)
  5. Жамият
    Ўзбекистонда мушукдан ҳам катта каламуш кўрган йигитлар ҳайратда қолди (видео)
  6. Ўзбекистон
    Гулнора Каримова активларининг яна бир қисми қайтарилади
  7. Ўзбекистон
    Tashkent City Mall’да Янги йил арчасининг чироқлари тантанали равишда ёқилди (видео)
  8. Дунё
    Мексикалик депутат губернаторнинг либосига кукун сепганликда айбланди (видео)
  9. Дунё
    Жанубий Африкада пастор издошларини ел чиқариш орқали "даволаётгани" билан шов-шувга сабаб бўлди
  10. Дунё
    Ҳиндистонда 25 ҳафталик ҳомиланинг умуртқа поғонасидаги нуқсон она қорнидаёқ операция қилинди