Суднинг қайд этишича, Европа комиссияси «бошқа келишувчи томонлар олдида алоҳида ёки устувор ҳуқуққа эга эмас».
AstraZeneca компанияси Евроиттифоқнинг вакцина етказиб бериш муддатининг бузилиши тўғрисидаги даъвоси бўйича суд ишида ютиб чиқди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.Европа комиссиясининг Евроиттифоқ мамлакатлари номидан берган даъвосида AstraZeneca июн охиригача 120 млн доза вакцина етказиб бериши, сентябр охиригача жами етказиб берилган вакциналар миқдори 300 млн дозани ташкил этиши кераклиги айтилганди.
Суд қарорига кўра, компания 27 сентябрга қадар коронавирусга қарши 80,2 млн доза вакцина етказиб бериши лозим.
Компания хабарига кўра, бугунга қадар Европа иттифоқига 70 млн дозадан ортиқ вакцина етказиб берилган.
Европа комиссиясининг бошқа барча талаблари рад этилди. Қайд этилишича, Европа комиссияси «бошқа келишувчи томонлар олдида алоҳида ёки устувор ҳуқуққа эга эмас».
Еврокомиссия 26 апрелда AstraZeneca компаниясини судга берганини расман тасдиқлаганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда