20:06 / 04.07.2021
2 921

АҚШда қаришга қарши дори ишлаб чиқилди


АҚШда қариш ва жароҳатларнинг баъзи ножўя таъсирларини камайтирувчи таблетка ишлааб чиқилди. Ушбу восита 2022 йилда ҳарбийларда синовдан ўтказилади. Синовлар муваффақиятли якунланса, дори воситаси кенг омма учун ишлаб чиқарилади.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Тим Хокинснинг маълум қилишича, дорининг хавфсизлиги ва дозасини аниқлаш бўйича дастлабки синовлар якунланди. Унинг таъкидлашича, таблетка инсонга таъсир кўрсата оладиган молекулага асосланган.

“Гап қўшинларимизнинг жанговар тайёрлигини ёш билан боғлиқ ҳолда пасайиб борувчи кўрсаткичларни ошириш ҳақида бормоқда. Биз таблетка кўринишидаги озиқавий қўшимчаларни ишлаб чиқиш бўйича етакчи клиник тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик қилмоқдамиз.

Ушбу таблеткаларни фуқаролик ва ҳарбий мақсадларда қўллаш мумкин. Уларнинг устунлиги шундаки, улар инсон унумдорлигини оширади, мисол учун юқори бардошлик ва жароҳатлардан кейин тезроқ тикланишни таъминлайди”, деб айтган Хокинс.

Маълум қилинишича, ушбу восита ёш ошгани сари пасайиб борувчи NAD+ коферменти даражасини оширади. Ушбу кофермент даражасининг пасайиши ёш билан боғлиқ касалликлар ривожланишига олиб келади. Иммун тизимга турли хавфларга жавоб бериш учун энергия етишмай қолади. Бунинг оқибатида гормонал оғишиш юз беради ва сурункали толиқиш пайдо бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда қаришга қарши дори ишлаб чиқилди