15:30 / 06.07.2021
2 349

Бош оғриғи коронавируснинг ягона белгиси бўлиши мумкин — британиялик олимлар


Фото: Pixabay
Коронавирус инфекцияси аксарият ҳолларда бош оғриғини юзага келтирмоқда. Айрим беморлар касалликнинг фақат шу белгисини ҳис қилмоқда. Лондон қироллик коллежи генетик эпидемиологи, профессор Тимоти Спектор бош оғриғи орқали организмдаги инфекцияни аниқлаш ҳақида маълумот берди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Унинг таъкидлашича, коронавируснинг янги штаммлари билан касалланганларнинг учдан икки қисми бош оғриғидан шикоят қилмоқда. Шу билан бирга, беморларнинг 15 фоизида бош оғриғи — мазкур касалликнинг ягона белгиси.

Коронавирус ташхиси қўйилган беморларнинг аксарияти аналгетиклар билан бартараф этишнинг имкони бўлмаган ўртача ва қаттиқ оғриқни ҳис қилмоқда. Оғриқ бошнинг икки томонида ҳам кузатилиб, уч—беш кун давом этяпти. У пулсацияланувчи, босимли ёки ўткир бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, британиялик олимлар коронавируснинг ҳозирда бутун дунё бўйлаб тарқалган дельта штаммининг белгиларини изоҳлар экан, уни оддий шамоллашга ўхшашини таъкидламоқда. Яъни асосий бегилари орасида бош ва томоқда ўриқ, шунингдек, тумов, аксириш ва йўтал кузатиляпти.

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг «ҳиндча» (дельта) штамми мутацияси бўлган дельта-плюс биринчи бўлиб Ҳиндистоннинг Махараштра штатида аниқланган эди. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли зич жойлашган Махараштра, Керала ва Мадҳя-Прадеш штатлари ҳокимиятларини дельта-плюс хавфидан огоҳлантирди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бош оғриғи коронавируснинг ягона белгиси бўлиши мумкин — британиялик олимлар