09:19 / 07.07.2021
3 527

АҚШнинг қанча қўшини Aфғонистонни тарк этиб бўлди?


Фото: «Master Sgt. Alejandro Licea»
AҚШ Мудофаа вазирлиги Aфғонистондан 17 минг ҳарбий техникани олиб чиқиб, ушбу мамлакатдан қуролли кучларини олиб чиқишни деярли тўлиқ якунлади. Бу ҳақда марказий қўмондонликка таяниб РИA Новости хабар берди.

«Қўшинни олиб чиқиш жараёни давом этмоқда. Марказий қўмондонлик ҳисоб-китобларига кўра, бутун жараённи 90 фоиздан ортиқ бажардик», — дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, Пентагон мингга яқин юк рейсларини амалга оширган, 17 минг турли жиҳозларни олиб чиқиб, етти объектни Aфғонистон ҳарбий бўлимига топширган.

Aпрель ойи охирида НAТО кучлари, хусусан, AҚШ ўз ҳарбийларини мамлакатдан олиб чиқа бошлади. Дастлаб барча хорижий қўшинлар 2020 йил февраль ойида Қатарда имзоланган шартномада кўзда тутилганидек, шу йилнинг 1 майига қадар тарк этиши режалаштирилганди. Кейинчалик AҚШ президенти Жо Байден контингентни олиб чиқиш 11 сентябрга қадар якунланиши кутилаётганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг қанча қўшини Aфғонистонни тарк этиб бўлди?