13:17 / 10.07.2021
1 779

Россияда чет элликларга вақтинча яшаш рухсатномаси беришни бекор қилиш таклиф қилинди

Россияда чет элликларга вақтинча яшаш рухсатномаси беришни бекор қилиш таклиф қилинди

Фото: «РИА Новости»
Россия Ички ишлар вазирлиги чет элликларнинг Россияга кириш ва қолиш қоидаларига ўзгартиришлар киритадиган қонун лойиҳасини тайёрлади ва муҳокама учун тақдим этди. Вазирлик, хусусан, вақтинча яшаш рухсатномаларидан фойдаланишни бекор қилишни таклиф қилмоқда.

Қонун лойиҳасида чет элликлар учун Россияда бўлишнинг учта миграция режимини жорий этиш таклиф этилади:
  • қисқа муддатли қолиш режими — календарь йил давомида 90 кундан ортиқ бўлмаган;
  • узоқ муддатли қолиш режими — вақтинча рухсатномасини олмасдан йил давомида 90 кундан ортиқ;
  • доимий муддатсиз қолиш режими.
Шу билан бирга, мигрантлар Россияда қолиш учун электрон кўтариб юриладиган битта ҳужжат олиши керак бўлади. У кейинчалик алмаштириш шарти билан ўн йил муддатга берилади. Ҳужжатни олиш учун дактилоскопик (бармоқ излари билан) рўйхатдан ўтиш, фотосуратга тушиш ва тиббий кўрикдан, шу жумладан, гиёҳвандлик, юқумли касалликлар ва ОИВ бўйича текширувдан ўтиш лозим.

Амалдаги қонунчиликка биноан Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар чет элликларга ҳукумат квотаси бўйича уч йил муддатга берилади. Бу Россия фуқаролигини олиш учун зарур бўлган биринчи ҳужжат.

Шунингдек, вазирлик Россияга чет элликларни таклиф қилиш ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларини бузадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг реестрини яратиш зарур деб ҳисоблайди. Унга ноқонуний миграцияни ташкил қилиш, сохта миграцияни рўйхатдан ўтказиш, чет элликларнинг кириши учун ҳужжатларни қалбакилаштириш бўйича жиноий жавобгарликка тортилганлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

Бундан ташқари, реестрда таклиф қилувчи томоннинг мажбуриятларини бажармагани ёки чет эл фуқаросининг яшаш мақсади тўғрисида нотўғри маълумот бергани учун маъмурий жавобгарликка тортилганлар кўрсатилган бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Россияда чет элликларга вақтинча яшаш рухсатномаси беришни бекор қилиш таклиф қилинди