19:49 / 18.07.2021
2 355

Германияда тошқин қурбонлари сони 156 кишига етди


Фото: Reuters
Сув тошқинлари туфайли Германиянинг Бад-Шандау ва Чехиянинг Дечин шаҳарлари ўртасидаги темир йўл қатнови тўхтатилди, деб ёзади «РБК».

Deutsche Bahn темир йўл оператори маълум қилишича, бу Гамбург—Берлин—Дрезден—Прага узоқ қатнов йўналишига таъсир қилган: ҳозирча у фақат Дрезденда бошланиб, ўша ерда тугайди.

Полиция маълумотларига кўра, Германия ғарбида юз берган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 156 кишига етди. Шимолий Рейн — Вестфалия федерал ўлкасида камида 45, Рейнланд-Пфальцда эса 110 киши ҳалок бўлган.

Шунингдек, Берхтесгаденер-Ланд ҳудудида яна бир киши ҳалок бўлган, у ерга сув тошқини нисбатан кечроқ етиб борган эди. Айни пайтгача у ерда 65 киши эвакуация қилинган, 500 қутқарувчи навбатчилик қилмоқда.

Ҳукумат маълумотларига қараганда, 17 июль, шанба куни давомида Саксония Швейцариясида ҳар бир квадрат метр майдонга, тахминан, 100 литр ёғингарчилик тушган, айниқса, Нойштадт, Зебниц, Бад-Шандау, Райнхардцдорф-Шена ва Гориш шаҳарлари жабр кўрди. Дрезденда вазият «кескин, аммо бошқариш мумкин» деб баҳоланмоқда. Одамлардан ертўлаларга, метро ва ерости тураргоҳларига тушмаслик сўралмоқда.

Айни вақтда Бавария жануби-шарқида фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди. Сув сатҳи кўтарилмоқда, Берхтесгаден ва Бишофсвизен туманларида уйлар сув остида қолган.

Европанинг марказий қисмидаги сув тошқинлари ҳафта ўрталарида узоқ давом этган ёмғирлар туфайли бошланди. Германиянинг Шимолий Рейн — Вестфалия ва Рейнланд-Пфальц ўлкаларида дарёлар ўзанидан чиқиб, шаҳарларни сув остида қолдирди, ҳудудлар электрдан узилиб қолди. Сув тошқинидан қўшни Нидерландия ва Бельгия ҳам жабрланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда тошқин қурбонлари сони 156 кишига етди