23:43 / 19.07.2021
2 512

АҚШда эстакадага урилган юк машинаси уни деярли 2 метрга силжитиб юборди


Фото: Georgia DОТ
АҚШнинг Жоржия штатида юк машинаси кўтарилган тиркамаси билан эстакадага урилиб, уни икки метрга силжитиб юборди. Эндиликда эстакадани бузиб ташлаб, қайтадан қуришга тўғри келади — конструкцияни таъмирлашнинг имкони йўқ. Ҳозирча эса магистрал иккала йўналиш бўйича тўлиқ ёпилган, ҳайдовчилар ўнлаб километрли айланма йўлдан ҳаракатланишга мажбур, деб хабар беради Motor.

Катта самосвал-ярим тиркамали юк машинаси тунги соат 03:00 да Жоржия штатининг I-16 автомагистралидаги штатлараро эстакадага келиб урилган. Ярим тиркаманинг кузови кўтарилган бўлгани сабаб у эстакадага келиб урилган. Зарба шу қадар кучли бўлганидан эстакада 1830 миллиметр ёнга силжиб кетган. Юк машинаси кузови кўтарилган ҳолда бутун йўл бўйлаб ҳаракатланганми ёки у кейинчалик кўтарилганми номаълум. Тиркамани қайта тиклаб бўлмайди, машинага эса деярли ҳеч нарса қилмаган — худди ҳайдовчи каби. Авария оқибатида 16-автомагистрал бўйлаб ҳаракат тўлиқ ёпилган.

Эстакада Саванна ва Мейкон шаҳарлари орасидаги йўлнинг тахминан ўртасида жойлашган. Жоржия штати Транспорт департаменти комиссари Расел Макмеррининг маълум қилишича, магистрални қайта очишнинг энг тез йўли — эстакадани бузиб ташлаб, қайтадан қуриш. Бузиш ишлари 21 июлга санасига режалаштирилган, янги эстакада қачон қурилиши эса ҳозирча аниқ эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда эстакадага урилган юк машинаси уни деярли 2 метрга силжитиб юборди