13:30 / 05.08.2021
3 669

Маршал Абдурашид Дўстум Афғонистонга қайтиб келди


Фото: Tolonews
Афғонистондаги ўзбеклар жамоатчилиги етакчиси маршал Абдурашид Дўстум Туркияда узоқ вақт даволанганидан кейин ватанига қайтиб борди. Бу ҳақда Tolonews хабар бермоқда.

Дўстум Афғонистонни июннинг иккинчи ярмида тарк этган эди. Ўша вақтда мамлакатнинг турли вилоятларида, шу жумладан, ўзбеклар зич бўлиб яшайдиган шимолий ҳудудларда ҳам «Толибон» радикал ҳаракатининг кенг кўламли ҳужумлари бошлангани туфайли, баъзи ОАВларни Дўстумнинг кетиши ҳайратда қолдирди.

Шу билан бирга, маршалнинг расмий вакилларига таянган ҳолда Дўстум Туркияга расмий ташриф билан кетгани ва у ерда режали муолажаларни олиши хабар берилганди, таъкидланишича, унда қандли диабет билан боғлиқ жиддий муаммолар бор.

1990 йилларда Дўстум ўз армиясига раҳбарлик қилган, у «Толибон»га қарши нисбатан муваффақиятли тарзда жанглар олиб борган эди. АҚШ армияси 2001 йилда Афғонистонга бостириб кираётганида айнан Дўстумни қўллаб-қувватлаган эди.

Ўтган йилнинг сентябрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеяси ялпи мажлисида сўзлаган нутқидан кейин Дўстум «Менинг ўзбек тилим, менинг миллатим, менинг фахрим» сарлавҳали мақола чиқарган эди.

Маршал Ўзбекистон Президентининг нутқини «тарихий воқеа» деб атаб, Ўзбекистоннинг Афғонистондаги зиддиятни ҳал қилишдаги иштироки «ижобий натижаларга олиб келиши»ни айтганди.

Маълумот учун, Абдурашид Дўстум асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлиб, Афғонистондаги энг машҳур ҳарбий қўмондонлардан бири. 2014 йил сентябридан буён Афғонистон вице-президенти бўлган, 2020 йилда у маршал унвонини олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Маршал Абдурашид Дўстум Афғонистонга қайтиб келди