
Фото: «Ctnews.ru»
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан шахсан учрашди ва турнирни ташкил этишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради «Knews.kg».
«Сиз билан танишганимдан хурсандман! Мамлакатингизда мусобақани ўтказишда кўмагингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат», — деди спортчи.
У Instagramда учрашувдан олинган расмга имзо чекиб қолдирган.
Нурмагомедов ва унинг спортчилари келаси йили турнир билан Қирғизистонга қайтишини ваъда берди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар