10:55 / 13.08.2021
4 127

Эллик йил турмада ўтирган маҳбус айбсиз бўлиб чиқди

Эллик йил турмада ўтирган маҳбус айбсиз бўлиб чиқди
АҚШда 50 йилдан кўпроқ умрини панжара ортида ўтказган, ёлғон ва шубҳали кўрсатмалар асосида қамалган маҳбус озод қилинди. Бу ҳақда The Philadelphia Inquirer маълум қилмоқда.

Артур Жонсон 1970 йилда қотилликда айбланган. Тергов маълумотларига кўра, жиноят вақтида унинг шериги Гэри Брейм ўқотар қурол билан ўқ узганидан сўнг, Жонсон марҳумга пичоқ санчган.

Жонсон ўзини айбсиз деб даъво қилган. Иддао қилишича, полиция ходимлари босими остида айбини тан олган.

Шунингдек, Брейм Жонсоннинг қотилликка алоқаси йўқлигини тасдиқлаган. Натижада, унинг айбининг асосий исботи 15 ёшли гувоҳнинг 30 соатлик сўроқ пайтида берган қарама-қарши кўрсатмалари бўлган.

Қотиллик пайтида вояга этмаган Брейм 5 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ўша пайтда 18 ёшда бўлган Жонсон эса умрбод озодликдан маҳрум этилган. 1979 йилда қочишга уриниши муваффақиятсизликка учраганидан кейин у бир кишилик камерага ўтказилган.

2017 йилда The Abolitionist Law Center Жонсоннинг 37 йиллик ёлғизликдаги қамоқ ҳаётига чек қўйганди. Тўрт йил ўтгач, Филаделфия округи прокуратураси ва суд айблов хулосасида ёлғон ёки «ўта шубҳали» сўзлар борлигини тан олган. Шундан сўнг, маҳбус озод этилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг