08:30 / 14.08.2021
4 182

Озарбайжоннинг собиқ элчиси руслар ҳақида айтганлари шов-шувга сабаб бўлди

Озарбайжоннинг собиқ элчиси руслар ҳақида айтганлари шов-шувга сабаб бўлди
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Озарбайжоннинг Беларус, Молдова ва Покистондаги собиқ элчиси Исфандиёр Ваҳобзодага руслар ҳақида гапиргани, Россия ҳудудига киришни 50 йилга тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот маркази маълум қилган.

Аввалроқ, Давлат думаси спикери ўринбосари Пётр Толстой Ваҳобзода русларни чўчқалар деб атаганини айтган.

«Бугун Қозоғистон Республикаси фуқароси Куат Ахметов ва Озарбайжон Республикаси фуқароси Исфандиёр Ваҳобзодага Интернетда миллатлараро адоватни қўзғатувчи сўзлари учун 50 йил давомида Россия Федерациясига киришга рухсат бермаслик тўғрисида қарор қабул қилинди», дейилади вазирлик хабарида.

Қозоғистонда “тил посбонлари” деб номланган ташкилот фаоли Куат Ахметов русларнинг ўз ватандошларига нисбатан паст назар билан қараши ҳақида гапирган.

Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, 10 августда Бишкекдаги “Технопарк” савдо-кўнгилочар марказида рус тилида сўзлашадиган қизга ҳужум қилган Қирғизистон Республикаси фуқаросига нисбатан 10 йил муддатга шундай қарор қабул қилинганини эслаган.

“Россия Ички ишлар вазирлиги, Россия Федерациясига, унинг аҳолиси ва чет элда яшаётган ватандошларига қарши бузғунчи ҳаракатларга чақираётган чет эл фуқаролари, уларнинг Россияда бўлиши жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги сабабли, мамлакатга киритилмаслиги ҳақида огоҳлантиради", дейилади вазирлик маълумотида.

Исфандиёр Ваҳобзода Россия Либерал-демократик партияси раҳбари ва русларга қарши ҳақоратли баёнотлар берганидан сўнг Владимир Жириновский Озарбайжон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатишни талаб қилган. Бироқ Ваҳобзода на Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги, на мамлакатнинг бирон бир давлат ташкилоти вакили эмас, дейилади Озарбайжон ТИВ жавобида.

Youtube каналидаги «Жириновскийга Исфандиёр Ваҳобзодадан жавоб» видеолавҳасида ўзини филология профессори, Озарбайжоннинг Беларус, Молдова ва Покистондаги собиқ элчиси Исфандиёр Ваҳобзода деб таништирган одам Жириновский ва рус халқига нисбатан «чўчқалар», «эшак» сўзларини ишлатган ва ЛДПР раҳбарига итлар тумшуқбоғини юборишга ваъда берган.

Исфандиёр Ваҳобзода ўз навбатида Жириновскийнинг илгари озарбайжонларни “қўй” деб ҳақорат қилганини ва бундай ҳол давомий бўлаётганини эслатган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Озарбайжоннинг собиқ элчиси руслар ҳақида айтганлари шов-шувга сабаб бўлди