18:15 / 14.08.2021
5 466

Aфғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфога чиқиш хатини ёзди

Aфғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфога чиқиш хатини ёзди
Aфғонистон президенти Aшраф Ғани истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзди. Бу ҳақда мамлакатдаги бир нечта мустақил манбалар маълум қилган.

«Спутник Афғонистон» телеграм каналида ёзилишича, президент истеъфога чиқиш аризаси ёзгани ҳақида мамлакатдаги бир қатор журналистлар ижтимоий тармоқларда ёритган. Журналистлар аризани ҳукумат истаган вақтда эълон қилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Моҳиб ҳам ўз лавозимидан четлаштирилган. Давлат раҳбари истеъфосига фақат вице-президент Aмрулла Солиҳ қарши экани айтилмоқда.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани тез орада ички сиёсий вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, мамлакатни тарк этиши мумкинлиги маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг