20:13 / 20.08.2021
6 633

«Толибон» асосан қайси давлатлар билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканлиги маълум қилинди

«Толибон» асосан қайси давлатлар билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканлиги маълум қилинди
Туркия ва Хитой Афғонистонни тиклашда асосий ҳамкорлар сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда «Толибон» вакили Суҳайл Шаҳин CGTN телеканалига берган интервьюсида айтди, деб хабар берди EADaily.

«Хитой катта иқтисодиёт ва улкан салоҳиятга эга буюк мамлакат. Хитой Афғонистонни тиклашда катта роль ўйнайди, деб ўйлайман», — деди Шаҳин.Шаҳин Туркия борасида ҳам аниқ фикрини баён этди.

«Афғонистон Ислом Амирлиги бошқа давлатлардан кўра Туркия билан дўстлик, қўллаб-қувватлов ва ҳамкорликка кўпроқ эҳтиёж сезади. Афғонистон табиий ресурсларга бой. Аммо бизда уларни қазиб олиш имкони йўқ. Барча инфраструктура истило ва ҳукмдорларнинг ўғрилиги сабабли вайрон бўлган. Биз Туркия билан соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодиёт, қурилиш, энергетика ҳамда фойдали қазилмаларни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилмоқчимиз», — деди у.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг