
Фото: Rahmat Gul / AP
«Tолибон» ҳаракати қатор вазирлик ва идораларга вақтинчалик раҳбарларни тайинлади. Бу ҳақда Pajhwok агентлиги хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Садр Иброҳим ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи, Гул Оға молия вазири вазифасини бажарувчи, Нажибулла разведка хизмати бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Бундан ташқари, ҳаракат таълим вазири, олий таълим вазири ва Кобул губернатори лавозимларига ҳам тайинловларни амалга оширган.
Аввалроқ Foreign Policy нашри ўз манбаларига таяниб «Толибон» ҳаракати етакчилари Афғонистонни бошқариш учун 12 кишидан иборат кенгаш тузмоқчи эканлигини ёзганди.
Маълумотларга кўра, аввалги маъмуриятнинг баъзи аъзоларига ҳам вазирликларни бошқариш таклиф қилинади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар