Фото: «REUTERS / Mohammad Ismail»
Панжшер қаршилик кучлари раҳбари Aҳмад Маъсуд афғон халқига видеомурожаат ёзиб, аҳолини «Толибон»га қарши исён кўтаришга чақирди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда толиблар билан бир қаторда хорижий кучлар ҳам жанг қилмоқда.
«Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, чет элда ёки мамлакатда бўлсангиз ҳам, ватанимизни озод қилиш ва мадҳ этиш учун оммавий қўзғолонни бошлашга чақирамиз. Ҳар ким қўлидан келганича бош кўтарсин», — деди Маъсуд ўз мурожаатида.
Қаршилик фронти раҳбари Толибон Кобул устидан назорат ўрнатганидан ва Панжшер қўлга олинганини эълон қилганидан кейин Aфғонистон халқаро изоляцияда қолиши мумкинлигини истисно қилмаган.
Душанба куни толиблар уларнинг назоратида бўлмаган ягона Панжшер вилоятини эгаллаб олганини эълон қилди. Қаршилик кучлари бу маълумотни рад этишди. Шунингдек, «Толибон» аввалроқ қаршилик кучлари етакчиси Aҳмад Маъсуд қочиб кетганини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!