20:43 / 09.09.2021
1 814

Хонанда МакSим комадан чиққанидан кейинги илк истаги ҳақида сўзлаб берди

Хонанда МакSим комадан чиққанидан кейинги илк истаги ҳақида сўзлаб берди
Фото: Instagram / @maksimartis
«Тунги Ургант» («Вечерний Ургант») шоусининг янги мавсуми МакSим билан телефон орқали мулоқот билан бошланди. Бошловчи хонанданинг ҳозирги аҳволи, шунингдек, ўзига келганидан кейин биринчи бўлиб нимани сўрагани билан қизиққан.

«Мен учун қайғурган барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Шубҳасиз, сизнинг қайғуришларингиз сабаб ақлан соғлом ва хотирам бут ҳолда оёқда тик турибман», — деган қўшиқчи.

Фото: Elle
Маълум қилинишича, МакSим тахаллуси билан ижод қиладиган Маринанинг ўзига келганини мўъжиза деб ҳисоблаган шифокорлар унинг исталган хоҳиш ва талабини бажо қилишга қарор қилган. «Мендан айни вақтда нимани кўпроқ истаётганим ҳақида сўрашди. Мен уларга роял-чизбургер, ширин-нордон таъмли соус ва муз қўшилмаган кола исташимни айтдим», — деб қўшимча қилган 38 яшар ижодкор.

МакSимга саломатлик тилаган Иван Ургант уни дастурида меҳмон бўлишини исташини таъкидлаган. Залдагилар эса қўллаб-қувватлаш мақсадида унинг «Биласанми» номли қўшиғини куйлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 15 июнь куни шифохонага ётқизилган Маринанинг аҳволи ёмонлашгани туфайли унга сунъий нафас олдириш аппарати уланган. Кейинроқ яна бир оғир касаллик аниқланган ижодкорнинг аҳволи ёмонлаши сабаби нима билан боғлиқ экани ҳақида хабар берилган. Аҳволи оғирлашган МакSимни комадан чиқаришнинг иложи бўлмаган. Бироздан сўнг коронавирус сабаб сунъий комага туширилган хонанданинг ҳолати яхшилана бошлаган. Шундан сўнг МакSим унга далда бўлган мухлисларига салом йўллаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хонанда МакSим комадан чиққанидан кейинги илк истаги ҳақида сўзлаб берди