date
views 11 126

Одамнинг исми унинг шахсий ҳаётдаги муваффақиятига таъсир қилиши аниқланди

Одамнинг исми унинг шахсий ҳаётдаги муваффақиятига таъсир қилиши аниқланди

Лондоннинг Қиролича Мария университети тадқиқотчилари исм инсон ҳақида биринчи таассурот ҳосил қилишга ёрдам беришини аниқлади, деб ёзади «Российская газета». Алифбонинг биринчи ҳарфлари билан бошланувчи исм соҳиблари кўпинча романтик муносабатларда муваффақиятли бўлади.

Психологлар ўз тадқиқотлари давомида онлайн-танишув сайтларини ўрганди. Маълум бўлишича, А дан М гача бўлган ҳарфлар билан бошланувчи ник танлаш профил учун фотосурат танлашдек муҳим омил экан.

Бундан ташқари, олимлар хулосаларига кўра, алифбонинг биринчи ярмидаги ҳарфлар билан бошланувчи исм эгалари ўқишни алифбонинг сўнгги ҳарфлари билан бошланадиган исм соҳибларидан кўра яхшироқ ўзлаштиради.

Манба: www.daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Одамнинг исми унинг шахсий ҳаётдаги муваффақиятига таъсир қилиши аниқланди
-->