date
views 3 011

Пляж бўйлаб сайр қилиб юрган пахмоқ мавжудот...

Пляж бўйлаб сайр қилиб юрган пахмоқ мавжудот...
Фото: Reddit
Интернетда яна номаълум пахмоқ ҳайвоннинг сурати кенг муҳокамаларга сабаб бўлди, деб ёзади Meduza.

Таъкидланишича, суратда пахмоқ ит тасвирланган. Унинг сурати Reddit тармоғида 2021 йилнинг февралида эълон қилинган (аммо Twitter фойдаланувчилари орасида у ҳозирга келиб машҳурликка эришди).

Суратдаги итнинг чап панжаларига яхшилаб эътибор берилса, аслида бу орқа панжалар, ўнг томондагиси эса табиийки, олд панжалар эканини кўриш мумкин.

«Ит шунчаки сакраган вақтида бошини буришга уринган, унинг қалин жунлари эса оптик иллюзия бўлмаса-да, аниқ чалкашликни юзага келтирган», — дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пляж бўйлаб сайр қилиб юрган пахмоқ мавжудот...