date

Дубайда аёллар учун махсус ёпиқ пляж очилди

Дубайда аёллар учун махсус ёпиқ пляж очилди

Дубайда фақат аёллар учун мўлжалланган илк ёпиқ пляж иш бошлади. Янги дам олиш ҳудуди аёллар учун максимал даражада хавфсиз ва эркин муҳит яратиш мақсадида ташкил этилгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, пляж ҳудудидаги барча хизмат кўрсатувчи ходимлар, жумладан қутқарувчилар ва қўриқчилар ҳам аёллардан иборат. Бу эса меҳмонлар учун максимал даражада шахсийлик ва қулайликни таъминлашга қаратилган.

Қоидаларга мувофиқ, ўғил болаларга пляж ҳудудига фақат 6 ёшгача ва онаси ҳамроҳлигида киришга рухсат этилади. Шунингдек, ҳудудда фото ва видео суратга олиш қатъий тақиқланган.

Пляж ташқи томондан баланд деворлар билан ўралган бўлиб, ички муҳитни ташқи кўзлардан тўлиқ ҳимоя қилишга қаратилган.

Лойиҳа ташаббускорлари ушбу ташаббус аёлларга жамоат жойларида ҳам эркин дам олиш имкониятини яратиш, шу билан бирга махфийлик ва қулайликни таъминлашга хизмат қилишини таъкидлашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Дубайда аёллар учун махсус ёпиқ пляж очилди