Фото: «Radiosputnik.ria.ru»
Барбадос парламенти республикага айланишини ва Британия тожи ҳукмронлигидан чиқиб кетишини эълон қилди. Барбадос Парламенти конституцияга ўзгартириш киритишни қўллаб-қувватлади. Унга кўра Буюк Британия қироличаси Елизавета II бундан буён Кариб денгизи мамлакатига бошчилик қилмайди. Бу ҳақда EFE агентлиги хабар бермоқда.
Депутатлар киритилган тузатишларни бир овоздан қўллаб-қувватладилар. 30 ноябрь — Буюк Британиядан мустақилликка эришган 55 йиллиги муносабати билан Барбадос монархияга асосланган бошқарув шаклини республика бошқарув шаклига ўзгартиради.
Барбадос бош вазири Миа Моттлининг сўзларига кўра, республикага ўтиш бўйича музокаралар 23 йил олдин бошланган, шунинг учун бугунги қарор ўйлаб қилинган.
«Бу гап 1998 йил декабрдан бери давом этмоқда», – деб тушунтирди у.
Моттли ташаббусни оддий, аммо «функционал қонун лойиҳаси» деб ҳисоблади, чунки Конституцияга ўзгартириш фақат давлат мақомини ўзгартириш ва Елизавета II га бўйсунишдан бош тортишни назарда тутади, лекин қолган ҳолатларда Aсосий қонун ўзгармасдан қолади.
Келгусида Барбадосда президент сайловлари бўлиб ўтади, дея қўшимча қилди у.
Барбадосда 280 мингга яқин одам яшайди. Ушбу Кариб денгизи давлати 1966 йилда Буюк Британиядан мустақилликка эришган, лекин Британия монархияси билан расмий алоқасини сақлаб қолган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди