Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден томонидан таклиф қилинган мамлакат инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг маъқулланиши АҚШни социализм томонга йўналтириши мумкин. Бу фикр АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг 3 октябрь куни тарқатган баёнотида келтирилган, деб ёзади «ТАСС».
«Агар демократларнинг режаси ҳар қандай даражада маъқулланса, бу мамлакатимизни социализмга етаклайди», — дейилади хабарда.
Умумий ҳажми 1 триллион доллардан ошадиган инфратузилма пакети АҚШ Сенати томонидан 10 августда маъқулланган. Шундан сўнг у Вакиллар палатасига киритилди. Инфратузилмани ривожлантириш режаси Байден дастурининг асосий элементларидан биридир.
Байден мамлакатни модернизациялаш режасини апрель ойида эълон қилганди. Унга кўра, Америка инфратузилмасини модернизациялаш сўнгги ўн йилликлардаги энг катта лойиҳа бўлади.
Байденнинг режасидаги барча харажатлар тўртта тоифага бўлинади — транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, турмуш даражасини яхшилаш, бизнес самарадорлигини ошириш ҳамда касаллар ва қарияларни қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий дастур.
Лойиҳа учун ажратиладиган маблағларнинг барчаси келгуси саккиз йил ичида — Байденнинг биринчи муддати ва агар у қайта сайланса иккинчи муддати (президент илгари иккинчи муддатга номзодини кўрсатишни режалаштираётганини тасдиқлаган) давомида сарфланиши тахмин қилинмоқда.
Байденнинг таъкидлашича, АҚШ режани амалга ошириш учун катта миқдорда ташқи қарз олиб, давлат қарзларини кўпайтириш усулини қўлламайди.
Солиқларни, биринчи навбатда, корпоратив даромад солиғини ошириш орқали зарур маблағни йиғиш режалаштирилмоқда. Солиқнинг мазкур тури 2017 йилда Дональд Трамп маъмурияти даврида 35 фоиздан 21 фоизгача камайтирилган эди. Байден уни яна 28 фоизга кўтаришни режалаштирмоқда. АҚШ президенти корпорацияларни «бундан шикоят қилмасликка» чақирди, чунки солиқ ҳажми барибир аввалги ўн йилликлардагига қиёслаганда пастроқ бўлади.
Бундан ташқари, президент маъмурияти хорижий корпоратив даромад солиғини оширишни таклиф қилган. Режани эълон қилишда Байден солиқларни кўпайтириш билан бир қаторда, қонунчиликда йирик корпорацияларнинг чиқиб кетиши билан юзага келадиган бўшлиқлар бўлмаслигини таъминлашини айтиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?