18:22 / 05.10.2021
2 114

Нобел мукофоти: физика йўналишида ғолиблар номи эълон қилинди

Нобел мукофоти: физика йўналишида ғолиблар номи эълон қилинди
Фото: «Nobelprize.org»
2021 йилда физика йўналишида Нобел мукофотлари лауреатлари италиялик Жоржо Паризи, германиялик Клаус Ҳасселман ва япон миллатига мансуб америкалик Сюкуро Манабэ бўлишди. Бу ҳақда Нобел қўмитаси бугун, 5 октябрь куни маълум қилди.

Манабэ ва Ҳасселман Ер иқлимини моделлаштиришгани ва глобал исишни прогнозлашгани учун юксак мукофотга лойиқ топилди.

Паризи эса «атомлардан тортиб сайёралар миқёсигача» бўлган мураккаб тизимларда элементларнинг ички таъсирларини ўрганишдаги ютуқлари учун тақдирланди.

Физика йўналишида мукофот эгаларини Швеция қироллик фанлар академияси аниқлайди. Шу пайтгача физика йўналишида мукофотлар 114 маротаба топширилган. Биринчи лауреат (1901 йил) кейинчалик ўз номи билан аталган рентген нурларини аниқлаган немис олими Конрад Рентген бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нобел мукофоти: физика йўналишида ғолиблар номи эълон қилинди