Фото: «Twitter.com»
Франциянинг энг кекса фуқароси ҳаётдан кўз юмди. Жюль Теобальд 112 ёшда эди. Бу ҳақда маҳаллий ОAВга таяниб РИA Новости хабар бермоқда.
Кекса француз денгизорти Мартиника департаменти пойтахти — Форт-де-Франс шаҳрида истиқомат қилган. Теобальд 2019 йилда олдинги рекордчи 111 ёшли Роже Овен оламдан ўтгач бешинчи республиканинг энг кекса фуқаросига айланган.
«Жюлнинг ўлими билан Мартиника меросининг бир қисмидан жудо бўлмоқдамиз», — деди Форт-де-Франс кексалар масалалари бўйича масъул Полин Дондон.
Жюль Теобальд ёшлигида балиқчилик қилган, шу боис қариндошлари уни ҳазиллашиб акула деб чақиришарди. Расмий маълумотларга кўра, у 1909 йил 17 апрелда дунёга келган. Бироқ узоқ вақтдан бери бир аср аввалги ҳужжатлар тўғри сақланганми ёки йўқлиги борасида тортишувлар бўлмоқда. Теобальд аслида 1907 йилда туғилган деган тахминлар ҳам бор.
Гиннеснинг рекордлар китобига кўра, дунёдаги энг кекса одам испаниялик Сатурнино де ла Фуэнте Гарсия ҳисобланади. Яқинда у 112 ёш 211 кунга тўлганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)