Марта Васкес
Фото: Reuters
Перу бош вазири Гвидо Беллидо истеъфога чиққанидан сўнг мамлакат Конгрессининг собиқ раиси Мирта Васкес янги бош вазир сифатида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда El Comercio газетаси хабар берди.
«Муносиб ҳаёт учун ҳар куни кураш олиб борадиган ушбу мамлакатнинг аёллар ва эркаклари учун», — деди Васкес хоним қасамёдида.
Бош вазир тайинланишидан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг деярли барча аъзолари ўзгарди. Хусусан, Анибал Торрес янги адлия вазири, Карлос Галлардо таълим вазири, Луис Роберто Баррансуэла Вите ички ишлар вазири, Эрнандо Севальос соғлиқни сақлаш вазири, Бетсси Чавес эса меҳнат вазири бўлди. Педро Франке иқтисодиёт вазири вазифасини бажаришда давом этади, деб ёзади нашр.
Собиқ бош вазир Гвидо Беллидо ўзига нисбатан солиқ текшируви олиб борилаётган бир пайтда ҳамда ташқи ишлар вазири Оскар Мауртуа ва адлия вазири Анибал Торрес билан Camisea газ консорсиумига қарши таҳдидлар билан боғлиқ низо фонида бир кун олдин истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берган эди.
Кейинроқ Перу президенти Педро Кастильо халққа йўллаган мурожаатида Беллидонинг истеъфосини тасдиқлади ва тез орада янги Вазирлар Маҳкамаси тузилишини эълон қилди.
Бундан икки кун олдин, матбуот анжумани чоғида Беллидо истеъфога чиқиши эҳтимолини рад этганди. «Улар мендан нафақага чиқишим ҳақида сўрамоқда. Ҳеч қандай ҳолатда. Бизнинг — барча вазирлар ва Вазирлар Кенгаши раисининг лавозимлари ҳамиша президент қўлида», — деганди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)