Стокголмдаги Швеция Қироллик Фанлар академияси иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти лауреатлари номини эълон қилди. Мукофот америкалик олимлар, жумладан Девид Кардга «меҳнат иқтисодиётига эмпирик ҳисса қўшгани учун», Жошуа Ангрист ва Гвидо Имбенсга «сабаб-оқибат муносабатларини таҳлил қилишда услубий ҳиссаси учун» берилди.
Нобел қўмитасининг пресс -релизида иқтисодчиларнинг тадқиқотлари батафсил баён этилган. Қўмитанинг таъкидлашича, 2021 йилги лауреатлар ижоди ижтимоий фанлар бўйича эмпирик тадқиқотларда инқилоб қилди.
Кард минимал иш ҳақи, иммиграция ва таълимнинг меҳнат бозорига таъсирини таҳлил қилди.
Ангрист ва Имбенс тажрибадан қандай сабабий хулосалар чиқариш мумкинлигини кўриб чиқишди; улар томонидан ишлаб чиқилган усуллар эмпирик кузатиш маълумотлари билан ишлайдиган тадқиқотчилар томонидан қабул қилинган.
Ўтган йили бу йўналишдаги мукофот америкалик олимлар Пол Милгром ва Роберт Уилсонга «аукционлар назариясини такомиллаштириш ва янги аукцион форматларини ихтиро қилгани учун» берилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади